Ўзбекистондаги энг кекса аёл 134 ёшида вафот этди

Дата: 19:54, 01-04-2015.

Тошкент. 1 апрел. КазТАГ - Ўзбекистондаги энг кекса киши – Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилувчи Тўти Юсупова 134 ёшида вафот этди, деб ёзади чоршанба куни “Эркин Қорақалпоғистон” газетаси.

“2015 йил 1 июлда Тўти Юсупова 135 ёшга кирган бўлар эди. Қорақалпоғистонлик аёл машҳур Эйфел минорасидан 9 ёш катта эди. Юсупованинг паспортида 1880 йил 1 июл туғилган санаси сифатида кўрсатилган”, - деб ёзади нашр. 2008 йилда у Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қарори билан “Шухрат” медали билан тақдирланган.

Газета маълумотларига кўра, Юсупова расмий тасдиқланган хужжатларга мувофиқ дунёдаги энг қари киши бўлган япониялик Мисао Окавадан 17 ёш катта бўлган. Маълумки, бу аёл яқинда 118 ёшда вафот қилди.

“Нуроний” Республика жамғармаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 100 ёшдан ошган кексалар сони деярли 9 минг кишига тенг. Юсупованинг ҳамюртлари 114 ёшли Бибихон Холниязова ва 112 ёшли Пашша Юсупова ва Бика Худайбергеновалар ҳам жаҳоннинг энг кекса кишилари номига даъвогарлик қилишлари мумкин. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: