Ўзбекистондаги энг яхши рус тили ўқитувчилари Россотрудничествонинг муассасавий дипломлари билан мукофотланди

Дата: 18:02, 18-06-2015.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги энг яхши рус тили ўқитувчилари Россотрудничествонинг муассасавий дипломлари билан мукофотланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мукофотлаш маросими яқинда Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказида (РФММ) бўлиб ўтди.

РФММдан хабар қилишларича, Россотрудничествонинг маросимда нутқ сўзлаган раҳбари Виктор Шулика ҳар йили Рус тили кунини байрам қилиш доирасида энг яхши рус тили ўқитувчилари хорижда рус тилини оммалаштиришдаги катта ҳиссалари учун мукофотланишини таъкидлаб ўтди.

Жорий йилда дипломлар педагогика фанлари доктори, профессор Валентина Андрианова, Боровский номидаги Тиббиёт лицейи ўқитувчиси Альфия Абдуллаева, Рус тили ва адабиёти ўқитувчилари Тошкент бирлашмаси раиси Наталья Петрухина, Ўзбек давлат жаҳон тиллари университетини лицейининг рус тили ўқитувчиси Феруза Фаизова ва халқаро конкурслар лауреати Людмила Мельниковаларга берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: