Ўзбекистондаги энг йирик банк бошқаруви раиси ўрни бўш қолди
Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги энг йирик банклардан бири – Давлат тижорат Халқ банки бошқаруви раиси Нодир Назаров ўз вазифасидан кетди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Нодир Назаров вазифасидан ўз аризасига биноан бўшатилди. Бунинг сабаблари ҳақида ҳеч нима маълум эмас. Назаров ушбу вазифада 2010 йилдан бошлаб уч йил мобайнида ишлади”, дея қайд этди банкдаги манба.
Нодир Назаров Тошкентда 1973 йилда туғилган. 1995 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини “Халқаро иқтисодий алоқалар” мутахассислиги бўйича тугатган. Банк соҳасида 1995 йилдан бошлаб меҳнат қилади.


