Ўзбекистондаги энг йирик ИЭС низом капиталини 5 бараварга кўпайтирди

Дата: 22:56, 07-09-2015.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги энг йирик Сирдарё иссиқлик электростанцияси низом капиталини 5 бараварга кўпайтирди, деб хабар қилади Review.uz компания маълумотига асосланган ҳолда.

Муомилага 90689408 дона оддий ва 876864 имтиёзли акциялар чиқарилиб, ҳар бирининг номинали 1000 сўм бўлади. Жами 91,5 млрд сўмлик акция чиқарилади.

Эслатиб ўтамизки, қуввати 3 минг МВт (300 МВтлик 10 энергоблок) Сирдарё ИЭС 1981 йилда фойдаланишга топширилган. У республика энергетика тизимига йилига 13 млрд кВт/с, ёки мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электроэнергиянинг 32% беради.

2014 йил сўнгиа россиянинг “Силовые машины” ОАЖ “Сирдарё ИЭС” АЖ икки энергоблокини тўлиб модернизация қилди. Ишлар қиймати $60,2 млнни ташкил этди. Лойиҳани молиялаштириш тенг асосда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити ва “Ўзбекэнерго” АЖ ўз маблағлари ҳисобига малга оширилди.

Реконструкция станция қувватини 50 МВтга кўпайтирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: