Ўзбекистондаги энг йирик минерал ўғит ишлаб чиқарувчи корхона $16,73 млнлик акция чиқаради
Тошкент. 7 апрель. ЎзТАГ – “Фарғонаазот” очиқ акционерлик жамияти Кузатув кенгаши қиймати 37,87 млрд сўм ($16,73 млн)бўлган янги акциялар чиқариш ҳақида қарор қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Корхона жами номинал қиймати 10,12 минг сўм бўлган 3,742 млн дона акция чиқаради.
Қимматли қоғозлар эмиссияси Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан рўйхатга олинган.
“Фарғонаазот” очиқ акционерлик жамияти – Ўзбекистондаги энг йирик минерал ўғитлар, химия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарувчидир.