Ўзбекистондаги энг йирик тўловлар қабул қилиш тизими фаолияти тугалланиши ҳақидаги маълумотларни рад қилди
Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги PAYNET энг йирик тўловлар қабул қилиш тизими фаолияти тугалланиши ҳақидаги маълумотларни рад қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Ҳозирда Интернет тармоқларида “Ўзбекистонда PAYNET фаолияти тўхтатилади” мазмундаги аҳолини чалғитувчи хабарлар тарқалмоқда. UZPAYNET компанияси PAYNET савдо белгиси остида аҳолидан хизматлар учун тўловларни қабул қилиш давом этишиши маълум қилади. Тизим одатдагидай режимда тўлиқ ишламоқда”, - дейилади ширкат хабарида.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон президентининг “Халқ банки ва “Микрокредитбанк” нинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, эндиликда Paynet савдо белгиси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг таркибий бўлинмаси сифатида давом эттиради.
Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/05/06/paynet/