Ўзбекистондаги етакчи шиша идишлар ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб чиқаришни модернизация қилади
Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – 2019 йил охирига қадар Ўзбекистондаги етакчи шиша идишлар ишлаб чиқариш корхонаси бўлган “Асл Ойна” АЖ ишлаб чиқаришни модернизация қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Корхонада бугунда битта шиша пишитиш печкаси ишлаб турибди. Яқин икки йилда бу ерда қуввати 85 млн шартли дона бўлган иккинчи печка ҳам ишга туширилади. Лойиҳанинг тахминий қиймати $14 млндан ошиқ. Яна бир йилдан кейин эса қўшимча учинчи печкани ҳам қуриш режалаштирилмоқда. Ушбу печка йилига 20 млн. дона шартли маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашади”, – деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК инвестиция ва модернизация лойиҳалари бошқармаси бошлиғи Адолат Вострикова.
Бугунда корхона ўз маҳсулотини Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистонга экспорт қилмоқда.