Ўзбекистондаги етти йирик акционерлик жамиятларида корпоратив бошқарув сифати яхшиланади

Дата: 16:08, 04-12-2018.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги етти йирик акционерлик жамиятлари: “Ўзбекэнерго”, “Ўзбекнефтегаз”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзавтосаноат”, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ва “ОТМК” АЖларида корпоратив бошқарув сифати яхшиланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Осиё тараққиёт банки билан биргаликда давлат иштирокидаги корхоналар учун Корхона бошқарув қоидаларини ишлаб чиқди. Ушбу қоидалар Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Бошқарув принципларига (2015 й.) мувофиқ бўлиб, Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси томонидан тасдиқланган (2018 йил, 27 апрел, 15-сон)”, - дея таъкидланади Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси (Давлат рақобат қўмитаси) матбуот хизматининг хабарида.

Ушбу қоидаларда давлат иштирокидаги корҳоналарнинг раҳбар органлари қарорлари асосида қўлланиладиган тавсиялар мавжуд бўлиб, улар Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг Корпоратив бошқарув кодексининг тавсияларини тўлдиради. Мазкур тавсиялар юқоридаги комиссиянинг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сони қарори билан тасдиқланган.

“Биринчи босқичда Қоидалар 7 йирик АЖ – “Ўзбекэнерго”, “Ўзбекнефтегаз”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзавтосаноат”, “Ўзагротехсаноатхолдинг” ва “ОТМК”да қўлланади”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: https://www.norma.uz/nashi_obzori/perspektivy_vnedreniya_korporativnogo_upravleniya

Янгилик билан ўртоқлашиш: