Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи элчисининг қароргоҳида “очиқ эшиклар куни” ўтказилади

Дата: 15:44, 08-05-2014.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – 11 май куни Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи элчисининг қароргоҳида “очиқ эшиклар куни” ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қароргоҳда Европа Иттифоқининг асосий институтларидан бири – Европа парламентининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида турли ЕИ мамлакатлари рассомлари нигоҳидаги фотокўргазма тақдим этилади. Шунингдек, ташриф буюрувчилар европа интеграциясига оид асосий муаммоларни муҳокама қиладилар, европа фуқароларининг интилиш ва орзулари, ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ҳақида суҳбатлашадилар”, - деб таъкидлашди ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: