Ўзбекистондаги фермер хўжаликлари сони деярли 60% ошди

Дата: 15:02, 10-06-2016.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – 2016 йилнинг апрелидан майига қадар оптималлаштириш бўйича тадбирлар доирасида Ўзбекистондаги фермер хўжаликлари сони деярли 60% ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугунга келиб фермер хўжаликлари сони 160 мингдан ошди. Апрел бошида эса улар 101,5 минг атрофидани ташкил қилган эди. Ушбу хўжаликларнинг ҳар бири билан узоқ муддатли ижара шартномалари тузилган ва уларнинг ер участкалари чегаралари белгиланган”, - деб таъкидлашди Давлат ер геодезкадастр қўмитасида.

Айни пайтда кейинги бир ярим йилда мамлакатда 7,7 минг гектар майдонлардаги ерлардан мақсадсиз фойдаланишга оид деярли олти минг ҳолатлар аниқланди. Улардан икки мингдан зиёди прокуратура органларига топширилди, 500 ҳолат судлар томонидан кўриб чиқилди ва 1,5 минги маҳаллий ҳокимият органлари томонидан кўрилди. Қоидабузарларга тегишли кўрсатмалар берилди, шунингдек, маъмурий жазо чоралари белгиланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: