Ўзбекистондаги ичимликлар ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

Дата: 13:24, 19-02-2015.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги ичимликлар ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси хабарига асосланган ҳолда.

2015 йилнинг 1 январидан бошлаб барча алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчилар солиқ тўлаш тартибидан қатъи назар сувдан фойдаланиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда сувдан фойдаланганлик учун солиқни дифференциялашган ставкалар бўйича тўлайдилар.

Сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 2014 йил 4 декабрдаги қарори билан қуйидаги миқдорларда белгиланган: алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун фойдаланилаётган сув учун сув ҳажми бўйича 1 куб. метрга 10 минг сўм, бошқа мақсадлар учун – юзадаги сув ресурслари манбалари бўйича 1 куб. метрга 61,9 сўм ва ер ости сув ресурслари манбалари бўйича 1 куб. метрга 78,6 сўм қилиб белгиланди.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси солиққа тортилаладиган база ва бир йил учун ҳисобланган ставкалардан келиб чиқиб аниқланади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда йил давомида амалга ошириладиган тўловлар суммаси аниқланади.

Алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарувчилари учун ҳозирча тушунтиришлар берилмади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: