Ўзбекистондаги икки ака-укалар экстремистик ёзувларни тарқатганлик учун қамалди

Дата: 11:14, 22-09-2017.

Тошкент. 22 сентяб. ЎзТАГ - Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди диний-экстремистик материалларни тарқатишда айбланаётган ака-ука Дилмурод ва Ҳамидуллоҳ Мирзаакбаровлар ишини кўриб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Суд жараёнида 41 ёшли Дилмурод Мирзаакбаров 2010-йилда мобил телефон орқали Интернетдан мамлакатда таъқиқланган “Жиҳодчилик" гуруҳининг етакчиси Абдулло қорининг “Жаннат ошиклари” ва Рафиқ Камоловнинг “Бенамозлик “ каби диний экстремистик ёзувларини юклаб олган. Кейинчалик, уларни ўзининг саккиз синфдошиларига тарқатган”, - дейилади суд маҳкамаси хабарида.

 2012 йилда айбланувчи уларни 30 ёшли укаси Ҳамидуллоҳга ҳам берган. У эса уларни ушбу материалларнинг хавфлилигини билмасдан дўстларига тарқатишни давом этган. Шу билан бирга, Д.Мирзаакбаров 2014 йилдаёқ оммавий ахборот воситалари орқали ушбу материалларнинг мамлакатимизда таъқиқланганидан хабардор бўлган, аммо уларни эшитиш ва тарқатишни давом этган.

Суд давомида гувоҳлар республика ҳудудида таъқиқланган аудиоёзувларни Дилмурод Мирзаакбаровдан қабул қилиб олганликларини тасдиқлашди. Айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди.

Суд айбланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини эшитиб, Д.Мирзаакбаровни Жиноят кодексининг 244-1 моддаси бўйича айбдор деб топди ва уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди. 

Унинг укаси Ҳ.Мирзаакбаров ҳам юқоридаги модда бўйича айбдор деб топилиб, икки йил бир ойга ахлоқни тузатиш ишларига иш ҳақининг 20% ушлаб қолиш шарти билан ҳукм қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: