Ўзбекистондаги икки партия номзодларини президентлик сайловларида рўйхатга олиш учун ариза берди – МСК

Дата: 15:45, 10-02-2015.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) ва “Миллий тикланиш” Миллий-демократик партияси Марказий сайлов комиссиясига (МСК) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатлар тўпламини тақдим қилишди, деб хабар қилади сешанба куни МСК матбуот маркази.

Ўтган жума куни ЎзЛиДеП амалдаги президент Ислом Каримовни президентликка номзод қилиб кўрсатди. Бир кун кейин эса “Миллий тикланиш” партияси съезди парламентдаги партия фракцияси аъзоси, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий маркази директори Акмал Саидовни президентликка номзод қилиб кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилди.

“ Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни етти кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг қонун талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради”, - деб кўрсатилади хабарда.

19 январда МСК мамлакатда рўйхатга олинган барча тўрт партияларни Ўзбекистон президенти сайловларига қўйиш ҳақида қарор қабул қилган эди. ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш”дан ташқари зарур хужжат ва имзо варақалари Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияларига топширилган эди.

Бундан илгари партияларнинг пленумлари ўтказилиб, уларда президент сайловларида қатнашиш ҳақида қарор қабул қилинган эди. “ЎзЛиДеП” ва “Миллий тикланиш”дан номзодлардан ташқари шу ҳафта Ўзбекистон Халқ демократик партияси ушбу партия Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов номзодини, Социал-демократик партия мазкур сиёсий партия ижроя қўмитаси раиси Наримон Умаров номзодини ушбу лавозимга кўрсатиш масаласини кўриб чиқади.

Ўзбекистонда бундан олдинги президент сайловлари 2007 йилда ўтказилган, унинг якунларига кўра Ислом Каримов 7 йил муддатга давлат раҳбари этиб сайланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: