Ўзбекистондаги имитацион демократик институтларни ҳақиқийларига айлантирилиши керак – эксперт

Дата: 14:49, 12-12-2018.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги имитацион демократик институтларни ҳақиқийларига айлантирилиши керак, дея ҳисоблайди мустақил эксперт Юлий Юсупов, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бизда жуда кўплаб имитация билан шуғулланувчи демократик институтлар, яъни эркин сайловларни, мустақил оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини, ҳокимиятларни ажратиш, муқобил томон ва мувозанатларни имитация қилувчи қоидалар ва ташкилотлар мавжуд. Бундай институтлар ривожланган демократик мамлакатларда ҳақиқатдан ҳам ишлайди. Бизда эса бизни ёмон сўзлар билан атамасликлари учун бундай институтлар фақат шунчаки номигагина мавжуд бўлишига маҳкум қилинганмиз”, - деб ёзади у ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, амалдаги институтларнинг шунчаки “номига” мақомидан хабардор бўлган фуқаролар уларни оддийгина эътиборсиз қолдиришади, баъзида ҳокимият билан жанжаллашмаслик учун фақат белгиланган тартибларни амалга оширадилар.

“Масалан, мен бутун ҳаётим давомида (сайловчи сифатида) бирон бир сайловда иштирок этмадим, сайлов қутиси билан эшикни тақиллатган кишиларни ҳайдаб юборганман”, - дея тан олди эксперт.

Лекин, аслида, бизда бошқа йўл йўқ, давом этади Ю. Юсупов, мавжуд имитацион муассасаларни ҳақиқатдан ҳам ишлайдиган қилиш, уларга ҳаёт киритишдан ташқари бошқа йўлимиз йўқ. “Эртами-кечми, биз барибир тўлақонли демократик давлатни яратишимиз керак. Бу эса ана шундай муассасалар мажмуасидан иборат. Бизда бошқа институтлар йўқ, мавжудлари билан ишлашимиз керак бўлади”, - деб таъкидлади у.

Мутахассиснинг қайд этишича, ижро ҳокимияти нимани таклиф қилса барчаси учун бир овоздан овоз берадиган қонун ижодкорлиги ҳокимиятининг қайта жойланиш белгилари пайдо бўлгани кишини қувонтиради.

“Энди эса, қарши овоз бераётган депутатлар мавжуд, Олий Мажлис томонидан ҳукуматнинг ҳужжати маъқулланиш ўрнига танқид қилинмоқда ва қайтариб юборилмоқда. Бундай ҳол қачон бўлган эди? Наҳотки жараён ҳақиқатдан ҳам бошланган бўлса? Буни жуда истар эдим”, - деб умид қилади Ю. Юсупов.

Аммо, экспертнинг таъкидлашича, шуни олдиндан айтиб қўйиш керакки (токи кейинчалик ҳафсалангиз пир бўлмасин): тез натижани кутиб бўлмайди.

“Мисол учун, Англия Буюк эркинликлар хартиясидан аёлларнинг овоз бериш ҳуқуқи ва университетларда ўқиш ҳуқуқларига эга бўлишига қадар 7 асрлик йўл босиб ўтишига тўғри келди. Албатта, бизга самарали демократик институтларни яратишга бундан камроқ вақт керак бўлади. Бироқ, бу уч кун ёки ҳатто уч йил эмас”, - деб хулоса қилади Ю. Юсупов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 10 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ўз йиғилишларида 2019 йилги бюджет-солиқ сиёсати концепциясини қабул қилиш ва 2020-2021 йилларга мўлжалланган прогноз мўлжжалларининг қабул қилиниши муносабати билан қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини танқид қилиб ташладилар.

Сурат манбаи: http://press-unity.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: