Ўзбекистондаги инновация ярмаркасида 776 шартнома тузилди

Дата: 12:40, 10-07-2015.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – 2015 йилда Республика инновацион ғоялар, технология ва лойиҳалар ярмаркасида янги маҳсулот ва технологиялар ишлаб чиқиш ва сотиб олиш бўйича 776 шартнома тузилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Иқтисодиёт вазирлигидан хабар қилишларича, бу ерда жами 604 (2014 йилда - 549) амалий илмий-техник ишланмалар тақдим этилиб, улардан 64% - ўтган ярмаркаларда намойиш этилмаган янги ишланмалардир.

Тадбирда Фанлар академияси, олий таълим, соғлиқни-сақлаш, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари ва бошқа ташкилотлар, жумладан, хусусий ташкилотлар ва алоҳида ихтирочилардан иборат 100 ошиқ илмий, таълим ва тажриба-конструкторлик ташкилотлари қатнашди.

Ишланмалар саноат (24,8%), соғлиқни-сақлаш ва фармацевтика (13,6%), ахборот технологиялари (12,4%), қишлоқ хўжалиги (20%), фан ва таълим (4,1%), энерго- ва ресурсни тежовчи технологияла (8,3%), юқори технологиялар (5,1%) йўналишлари бўйича тақдим қилинди.

Ишланмалар умумий ҳажмининг 11,6% ёки 70таси ёшлар томонидан тақдим қилдилар. 2014 йилда ёшлар 50 ишланма тақдим этишган эди.

Ярмаркага 12 мингдан ошиқ киши ташриф буюрди. Улар орасида йирик ва кичик саноат корхоналари вакиллари, фермерлар, ОТМ ва илмий-тадқиқот институтлари ходимлари, коллеж ўқувчилари ва хорижий элчихона ва ваколатхоналар вакиллари бор.

Ҳудудлар орасида энг кўп шартномалар Андижон (103), Фарғона (100), Самарқанд (77) вилоятлари, Тошкент шаҳри (68) ва Тошкент вилояти (64) бўйича тузилди.

VIII Инновация ярмаркаси доирасида илк маротаба Тошкент халқаро инновацион форуми ўтказилиб, унда АҚШ, Германия, Италия, Франция, Япония, Греция, Польша ва Россиядан 39 мутахассис қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: