Ўзбекистондаги интернет дунёдаги энг беқарор тармоқлардан бири деб тан олинди

Дата: 13:24, 08-06-2016.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий интернет тармоғи интернетнинг миллий сегментлари орасида барқарорлик даражаси бўйича дунёдаги энг қуйи ўринлардан бирини эгаллади. Интернетдаги DDoS-хужумларга қарши туришга ихтисослашган Qrator Labs компанияси тадқиқоти ана шу натижани берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мабодо, мамлакатдаги энг йирик интернет оператори “Ўзбектелеком” фаолиятида носозлик кузатилгудек бўлса, Ўзбекистон миллий сегментидаги 97,32% тармоқ ишдан чиқади”, - дейилади рейтингда.

Шунингдек, энг ёмон тармоқлар қаторига SyrianTelecom ширкати ҳам тушди. Ушбу тармоқда муаммолар юзага келган ҳолда бу ердаги маҳаллий интернетнинг 94,7% уланиб бўлмай қолади. Шунга ўхшаш муаммолар Туркманистондаги “Туркмантелеком” билан юзага келса 90,4% маҳаллий сегментдаги тармоқларни вақтинча "хизмат доирасидан ташқари"да ҳолатига тушиши мумкин. Ўз навбатида, Беларусдаги  “Белтелеком” муаммолари 86,4%, Озарбайжондаги Delta Telecom муаммолари 72% маҳаллий тармоқларни “ишдан чиқаради”.

Qrator Labs баҳоларига кўра, Буюк Британия, АҚШ ва Россия тармоқлари энг ишончли ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: