Ўзбекистондаги Қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати 44 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди

Дата: 17:01, 10-03-2016.

Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбек Қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати 44 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Комбинатдан маълум қилишларича, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг прогноз кўрсаткичлари 100,1% бажарилиб, 2014 йилга нисбатан ўсиш суръатлари солиштирма нархларда 105% ташкил қилди. Маҳсулот экспорти $5,8 млн тенг бўлди.

Локализация дастури 1,22 млрд сўм қилиб бажарилди, бу эса прогноздагидан 39,5% зиёд. Қиймати 2,14 млрд сўмлик 10 янги маҳсулот чиқариш ўзлаштирилди, экспортга $2,7 минглик маҳсулот сотилди.

Комбинат томонидан ўзлаштирилган янги импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар қаторида 98,8 тонна ёки 920 млн сўмлик оловга чидамли керамик буюмлар (енгил ғишт, цемент нави) Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи комбайнлари учун қиймати 300 млн сўмлик 12,2 минг дона эҳтиёт қисмларни айтиб ўтиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: