Ўзбекистондаги “Капиталбанк” активлари 1 трлн сўмдан ошиқни ташкил қилди

Дата: 15:40, 16-10-2014.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 1 октябр ҳолатига келиб, “Капиталбанк” акционерлик тижорат банки (АТБ) активлари 1 трлн сўмдан ошиқни, ялпи капитали миқдори эса 92 млрд сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкдан хабар қилишларича, молия муассасасининг кредит портфели миқдори 422 млрд сўмдан ошди.

Йил бошидан бери “Капиталбанк” АТБ кичик бизнес субъектларига 207 млрд сўмдан зиёд кредитлар ажратди. Бундан 34 млрд сўм атрофидаги хизматлар соҳасини ривожлантиришга, 67 млрд сўмдан ошиғи ноозиқовқат ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, 53 млрд сўми аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга, 34 млрд сўм атрофидаги хизматлар соҳаси корхоналарини ривожлантиришга сарфланди.

Банк томонидан берилган микрокредит ва микролизинглар миқдори 28 млрд сўмдан ошиқни ташкил қилди. Натижада 550 янги иш ўринлари яратилди.

Маълумот ўрнида, “Капиталбанк” 2001 йилда ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: