Ўзбекистондаги “Хамкорбанк” ўз облигациялари бўйича 3% даромад тўлайди

Дата: 14:07, 17-03-2014.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – “Хамкорбанк” очиқ акционерлик тижорат банки ўз қимматли қоғозлари бўйича фоизлар тўлаб бериши ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Унга мувофиқ, ҳар бир корпоратив акция учун банк 30 сўм, ёки номиналига (1 минг сўм) 3% тўлайди. Даромадлар ўтказилган ва тўлаб бериладиган облигацияларнинг умумий сони 6,709 млн донага тенг. Тўлов пул билан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, “Хамкорбанк” Ўзбекистон пул ўтказишлари бозоридаги етакчилардан бири ҳисобланади. Унинг ушбу бозордаги улуши 30% атрофидани ташкил этади.
Банкнинг кредит портфели 2012 йилда 40%, 2013 йил январ февралида эса деярли 45% ўсди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: