Ўзбекистондаги хорижий олий таълим муассасалари 2023 йилгача барча солиқлардан озод этилди

Дата: 17:15, 09-01-2018.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги хорижий олий таълим муассасалари 2023 йилгача барча солиқлардан озод этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Президентнинг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454 сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Унга кўра, хорижий олий таълим муассасалари ўзларининг Ўзбекистонда амалга ошираётган таълим фаолиятидан 2023 йилнинг 1 январига қадар солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг барча турларидан, шунингдек, хорижий ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қисмидан ягона ижтимоий тўлов ҳамда жисмоний шахсларнинг даромадларидан солиқ озод қилинади.

Эслатиб ўтамизки, бугунда Ўзбекистонда 7 хорижий таълим муассасаси рўйхатдан ўтган. Булар Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети, Тошкентдаги Сингапур Менежментни ривожлантириш институти, Тошкентдаги Турин политехника университети, Тошкентдаги Инха университети, М.В Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг Тошкент филиали, И.М Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали, Г. В. Плеханов номидаги Иқтисодиёт Университетининг Тошкент шаҳридаги филиалидир.  

Сурат манбаи: https://blog.cheapism.com/fun-tax-facts/

Янгилик билан ўртоқлашиш: