Ўзбекистондаги хужжатлар нусхаларини муҳрсиз ҳам олиб қўйилиши мумкин

Дата: 17:18, 05-11-2015.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги хужжатлар нусхаларини муҳрсиз ҳам олиб қўйилиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир қарор Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинди. Қарор билан Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.

Солиқ қўмитасидан маълум қилишларича, эндиликда чакана савдода солиқ текширувида назорат харидини амалга оширишда солиқ тўловчининг олиб қўйиладиган ҳужжатларининг кўчирма нусхалари унинг муҳри тасдиқланмаган бўлиши мумкин.

Энди улар “солиқ тўловчи (тадбиркорлик субъекти)нинг муҳри билан у мавжуд бўлган тақдирда тасдиқланади”. Яъни, хужжатлар муҳр бўлмаган тақдирда ҳам олиб қўйилиши мумкин.

Қарор 2015 йил 2 ноябрдан кучга кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: