Ўзбекистондаги кимё заводида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор
Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги “Фарғонаазот” ОАЖ кимёвий ўғитлар ишлаб чиқариш заводида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор, деб хабар қилади республика ФВВ.
“23 февралда Фарғона вилоятидаги Фарғона шаҳридаги “Фарғонаазот” ОАЖда соат 16.30да аммиак цехида таъминлаш-монтаж ишларини ўтказиш пайтида портлаш содир бўлди. Инсон қурбонлари бўлди”, - дейилади муассаса сайтидаги хабарда.
ФВВ ҳодиса сабабларини ўрганиш, шунингдек, жабрланганларнинг оилаларига зарур ёрдамни кўрсатиш бўйича ҳукумат комиссияси ташкил этилганини ҳам маълум қилди.
Айни пайтда жабрланганлар ва қурбонлар сони очиқлангани йўқ.