Ўзбекистондаги Кнауф гуруҳи 30 энг яхши талабаларнинг россиялик таниқли маркетолог И.Манн семинарида иштирокини таъминлайди

Дата: 17:16, 23-07-2015.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги Кнауф гуруҳи республика ОТМ 30 энг яхши талабаларнинг россиялик етакчи маркетинг мутахассиси Игорь Манн семинарида иштирокини таъминлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан хабар беришларича, танлаб олинган талабалар бизнес-маъмурлик ва халқаро маркетинг факультетларида таҳсил олади. Кнауф улар учун россиялик энг яхши маркетологлардан бири И.Манн услублари билан танишиш муҳим деб ҳисоблайди.

Манн шунингдек, маркетинг ва фойдани кўпайтириш мавзусидаги оммабоп китобларнинг ҳам муаллифи, ишбилармонлик адабиётлари чоп қилувчи “Манн, Иванов ва Фербер” ноширлик уйининг таъсисчиларидан.

Бундан илгарироқ ЎзТАГ 28 июлда Тошкентда И.Манннинг семинари бўли ўтиши, унда фойдани кўпайтириш сирлари ва бизнесни илгари суришнинг энг яхши стратегиялари ҳақида гап кетиши ҳақида хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамизки, Кнауф – байналминал инновацион-ишлаб чиқариш компанияси бўлиб, шу номдаги қурилишматериаллари ишлаб чиқаради. Унинг бош идораси Ипхофен (Германия) шаҳрида жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: