Ўзбекистондаги Мўйноқ шаҳри Fox News журнали рейтингида 7-ўринни олди
Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги Мўйноқ шаҳри Fox News журналининг “Даҳшат уйғотувчи 11 ҳайратланарли жойлар” рейтингида 7-ўринни олди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Агар қуёшли соҳилда таътил ўтказиш сизга зерикарли туюлаётган бўлса, даҳшат ўйғотувчи ерлардан бирига бориб келиш ҳақида ўйлаб кўринг”, - дейилади рейтинг сўзбошисида.
Хусусан, Мўйноқ ҳақида “қачонлардир дунёдаги катталиги жиҳатдан тўртинчи кўли бўлган Орол денгизи дарёларининг суви собиқ Совет Иттифоқи томонидан амалга оширилаётган лойиҳа эҳтиёжлари учун олина бошлаганидан кейин қуриб қолди” дейилади. БМТ Пан Ги Мун ҳам Орол денгизини жаҳондаги энг ёмон экологик ҳалокатлардан бири деб атаган эди.
Рейтингнинг 5-ўрнида 6-7 млн киши кўмилган париж катакомбалари эгаллади. Бу ердаги айрим деворлар одам бош ва бошқа суякларидан ясалган бўлиб, бугунда сайёҳлар эътиборига ҳавола этилмоқда. 6-ўринда в африканининг Того давлатидаги Akodessewa туморлар бозори жойлашди.
Шунингдек, рейтингда Мексика, Румыния, Хитой, Буюк Британия ва АҚШдаги “қўрқинчли, лекин қизиқарли” жойлар ҳам бор.