Ўзбекистондаги “Мехмаш” заводи 128,2 млн сўм соф фойда олди

Дата: 09:32, 03-04-2014.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ – “Мехмаш” очиқ акционерлик жамияти 2013 йилда 128,2 млн сўм ($56,65 минг) миқдорда соф фойда олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Корхона акциядорларининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида компаниянинг ўтган йил бўйича бошқа натижалри ҳам тасдиқланди.
Олинган маълумотларга кўра, завод активлари ҳажми 39,18 млрд сўмга ($17,31 млн) етди, маҳсулот реализациясидан тушган ялпи даромад 6,62 млрд. сўмни ($2,92 млн) ташкил қилган.
2012 ва 2013 йилларда акционерлик жамияти 2,637 млрд сўмлик ($1,165 млн) тақсимланмаган фойда олган. Унинг 16,2 млн сўми ($7,16 тыс.) айланма маблағларни тўлдиришга, 130,5 млн сўми ($57,67 минг) заҳирага, 2,477 млрд сўми ($1,094 млн) дивидендлар тўлашга ажратилган.
“Мехмаш” ОАЖ 1982 йилда “Восток” бирлашмаси асосида ташкил этилган. 1995 йилда ОАЖга айлантирилган. Айни пайтда завод пўлат қувурлар ва ностандарт темир конструкциялар ишлаб чиқариш бўйича мамлакатдаги етакчи компания ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: