Ўзбекистондаги металларнинг асосий қисми Тошкент вилоятида ишлаб чиқарилади

Дата: 21:50, 06-06-2014.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги металларнинг асосий қисми Тошкент вилоятида ишлаб чиқарилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмоновнинг БМТТД Ўзбекистондаги ваколатхонаси мувофиқлаштирувчиси Стефан Приеснерс билан учрашувдаги сўзига асосланган ҳолда.
Нутқнинг тўлиқ матни Тошкент вилояти ҳокимиятининг расмий сайтида эълон қилинган.
А.Усмоновнинг сўзларига кўра, бугунда вилоятда 100 атрофида йирик корхоналар фаолият юритмоқда. Улардан 50дан зиёдида халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилади.
“Барча саноат маҳсулотининг 14%, электор энергиясининг 45%, кўмирнинг 98% ва металларнинг 100% Тошкет вилояти улушига тўғри келади”, - деб қайд этди вилоят ҳокими.

Янгилик билан ўртоқлашиш: