Ўзбекистондаги Milliy TV телеканалда россиядаги “Вечерний Ургант” кўрсатувчининг муқобили яратилади

Дата: 18:59, 24-11-2016.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги Milliy TV телеканалда россиядаги “Вечерний Ургант” кўрсатувчининг муқобили яратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

UZ24 нашри маълумотларига кўра, бу ўзбек телевидениесида ўзига хос бўлган ҳар куни эфирга чиқадиган кечки шоу бўлади.

Душанбадан жумагача ижобийлик билан бойинтирилган томоша томошабинлар кайфиятини яхши мусиқа ва қизиқарли меҳмонлар билан кўтаришга ҳаракат қилади. 

Каналда лойиҳанинг анонси ҳозирданоқ бошланди.

Томошанинг қолган тафсилотлари очиқланмаяпти. Фақат унинг декабрда бошланиши маълум.

Эслатиб ўтамизки, Milliy TV ўз фаолиятини 2016 йилнинг августида Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида бошлаган эди. Каналнинг тўлақонли эфири 1 сентябрда бошланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: