Ўзбекистондаги “Навоий” ЭСИҲ фармацевтика заводи қурилади

Дата: 19:22, 07-07-2016.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги “Навоий” эркин саноат иқтисодий ҳудудида (ЭСИҲ) тайёр дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича янги завод қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЭСИҲ маъмуриятидан маълум қилишларича, “Bravo Pharmaceuticals” МЧЖ хорижий корхонасини ташкил қилишга сармояларни Ҳиндистоннинг Bravo Pharmaceuticals фармацевтика компанияси тикмоқда. Июн ойи охирида ушбу ширкат вакиллари делегацияси иштирокида завод пойдеворига биринчи ғиштни қўйишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

 Ҳинд фармкомпанияси кўп йиллар давомида Ҳиндистон, Марказий Осиё ва Шарқий Европада фармацевтика буюмлари ишлаб чиқариш ва уларнинг савдоси билан шуғулланади.

Унинг Дания, АҚШ, Ўзбекистон, Украина ва Эстониядаги шўъба корхоналари телетиббиёт, саратон, ошқозон ости бези учун биомаркерлар соҳасидаги ишларни кенгайтириш, янги дори воситалари ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар билан шуғулланади.

Лойиҳанинг умумий қиймати $2,6 млн. Корхонанинг ишга туширилиши 100га яқин янги иш жойлари ташкил қилишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: