Ўзбекистондаги Навоий меткомбинати фосфорит ишлаб чиқариш мажмуасини кенгайтириш ишларини якунлади

Дата: 13:43, 23-07-2014.

     Тошкент. 23 июл. КазТАГ – “Навоий тоғ-металлургия комбинати” (НТМК) Давлат корхонаси Қизилқум фосфорит мажмуини (ҚФМ) кенгайтиришни якунлади, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) комбинат вакилига асосланган ҳолда.
     ҚФМни модернизация қилиш лойиҳаси қуввати йилига 316 минг тонна тўйинтирилган фосфорит концентрати ишлаб чиқариш бўйича қўшимча технологик линияларни ўрнатишни кўзда тутади. Модернизация мажмуанинг лойиҳа қувватини 1,8 бараварга ошириб, йилига 716 минг тоннага чиқаришга имкон беради.
     Қиймати $59,9 млн бўлган лойиҳа ўзбекистондаги Халқ банки ва НТМКнинг ўз маблғлари ҳисобига амалга оширилмоқда.
     ҚФМга хом-ашё Марказий Қизилқумдаги 303,6 млн тонна руда ва 57,7 млн тонна фосфор ҳом-ашёси заҳираларига эга бўлган Жерой конидан етказиб берилади. Бу мамлакат қишлоқ хўжалигининг фосфор ўғитларга бўлган этиёжини 100 йилдан ошиқ вақт давомида таъминлашга имкон беради.
     2013 йилда Ўзбекистонда фосфор ўғитлар ишлаб чиқариш 2,7% кўпайиб, 156,6 минг тоннага етди. Ушбу ўғитга ички талаб эса йилига 120 минг тоннани ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: