Ўзбекистондаги оилаларнинг 90% кўпи ўз уйи ёки хонадонига эга

Дата: 15:32, 29-12-2015.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган “Ўзбекистон: жамоатчилик фикри – 2015” мавзусида ижтимоий тадқиқот амалга оширилган пайтда Ўзбекистондаги оилаларнинг 90% кўпи ўз уйи ёки хонадонига эга бўлган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

Таъкидланишича, жорий йил 90,8% фуқаролар учун барқарор ва самарали йил бўлган, Жамиятимизда социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳолатдан қониқиш бўйича ижобий муҳит ва яхши кайфият ҳукм сурган.

Сўровда иштирок этганлар буни энг аввало аҳоли фаровонлиги ошгани ва турмуш шароитлари яхшилангани, шунингдек, эртанги кунга ишонч туйғуси мустаҳкамлиги билан изоҳлаганлар.

Айни пайтда сўралганларнинг қарийб 60% оиласида автомобил, 80% ортиғи эса замонавий маиший-техника ва узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган буюмлар мавжудлигини қайд этганлар.

Ўтган йиллардаги каби, 90% зиёд ўзбекистонликлар тинчлик ва барқарорлик, милларлараро ва динлараро ҳамжиҳатликни сақлашдаги ютуқларини қайд этдилар.

Сўров мамлакатнинг турли ҳудудларида ўтказилди, унда аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари вакиллари – давлат хизматчилари, тадбиркор ва фермерлар, талаба-ёшлар, ишчилар, пенсионерлар, барча миллат ва диний конфессиялар вакиллари иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: