Ўзбекистондаги “Ориент Финанс” банки 19,5 млрд сўмлик акциялар чиқаради

Дата: 16:29, 01-04-2014.

Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – Хусусий ёпиқ акционерлик тижорат ”Ориент Финанс” банкининг Кузатув кенгаши 19,5 млрдсўмлик ($8,617 млн) акциялар эмиссияси ҳақида қарор қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қимматли қоғозлар эмиссияси Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан рўйхатга олинган.
Қарорга биноан номинал қиймати 1,95 млн. сўмлик 10 минг дона акция чиқарилади. “Ориент Финанс”нинг қимматли қоғозлари ёпиқ обуна бўйича тарқатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: