Ўзбекистондаги ОТМКнинг янги олтингугурт қислотаси цехи йилига 500 минг тонна маҳсулотга мўлжалланган
Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатининг мис эритиш заводида олтунгугурт кислотаси ишлаб чиқарувчи цехни қуриш ишлари давом этмоқда. У ишга тушганидан кейин бу ерда олтунгугурт кислотаси ишлаб чиқариш ҳажми йилига 500 минг тоннагача кўпаяди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ОТМКдан хабар беришларича, янги технологиялар бўйича қурилган цех комбинат ҳудуди ҳамда яқин атрофдаги туманлар экологиясини яхшилашга кўмаклашади.
Ҳозирда янги цехда ускуналарни монтаж қилиш ва ёрдамчи объектларни қуриш ишлари давом этмоқда. Бу ишларни “Outotec” компанияси, “Пензахиммаш” машинасозлик заводи” компаниялари, украинанинг Сума шаҳри лойиҳа институти мутахассислари назоратида қилмоқдалар.
Қурилаётган цехда олтунгугурт кислотаси металл ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган чиқинди газлардан олинади. Бунда Германиянинг “Steuler-KCH” компанияси томонидан етказиб берилган замонавий ускуналардан фойдаланилади.