Ўзбекистондаги пластик карточкаларнинг деярли чораги Тошкентда чиқарилган

Дата: 14:35, 06-02-2018.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги пластик карточкаларнинг деярли чораги: 19 млн 225 минг 702тасидан 4 млн 761 минг 856 таси Тошкентда чиқарилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий банкнинг ушбу маълумотлари 2018 йилнинг 1 январи ҳолатига келтирилган.

Ўзбекистон пойтахтидан кейин Фарғона (1 млн 608 минг 763 карточка), Самарқанд (1 млн 582 минг 080) ва Қашқадарё (1 млн 580 минг 238) вилоятлари боришмоқда.

Карточкалар сони милллиондан ошган ҳудудлар орасида Андижон (1 млн 321 минг 893), Тошкент (1 млн 209 минг 115), Сурхандарё (1 млн 169 минг 181), Бухоро (1 млн 138 минг 078), Наманган (1 млн 129 минг 081) вилоятлари ва Қорақалпоғистон (1 млн 044 минг 616) ҳам бор.

Хоразм (833 минг 123), Навоий (783 минг 814), Жиззах (571 минг 029) ва Сирдарё (492 минг 835) вилоятларида миллиондан оз карточкалар чиқарилган.

Сурат манбаи: https://www.norma.uz/novoe_v_zakonodatelstve/klientam_garantirovano_vzaimoobslujivanie_kartochek_emitirovannyh_bankami_-_uchastnikami_mpsuzkart

Янгилик билан ўртоқлашиш: