Ўзбекистондаги Республика товар-хом-ашё биржаси биринчи чоракда 2 трлн сўмлик савдо қилди

Дата: 09:18, 01-05-2014.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи чорагида Республика товар-хом-ашё биржасининг барча савдо майдончаларидаги савдо-сотиқ ҳажми 2 трлн сўмни ташкил қилди, бу ўтган йилнинг шу давридагига қараганда 27,8% ошиқдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ЎзРТХАБдан хабар қилишларича, бундан 85% ёки 1,7 трлн сўм биржа савдоларига тўғри келиб, унинг ҳажми 21,5% ўсди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан биржа савдоларида 270,4 млрд сўмлик маҳсулотлар сотилган.
Биржа савдоларида энг катта ўсиш кўргазма-ярмарка савдолари ҳисобига тўғри келиб, унинг ҳажми 174,9 млрд сўмга тенг бўлди. Валюта савдо майдончаси ва кўргазма ярмарка савдолари орқали экспорт 17,4% ўсиб, 96,8 млрд сўмга етди.
Давлат ҳаридлари тизими қиймати 66 млрд сўмлик 42 минг битим тузилди (+20,5%). Бу орқали 18 млрд сўмлик бюджет маблағлари тежаб қолинди.
Корпоратив харидлар бўйича электрон савдолар ҳажми 67,2 млрд сўмга етиб, 15,6 млрд сўм тежалди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: