Ўзбекистондаги Россия элчихонаси таъзиялар китобини очди

Дата: 13:20, 03-11-2015.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги Россия элчихонаси 2015 йил 31 октябрда Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербурггарейсни амалга ошираётган россия самолётининг фожеали ҳалокати муносабати билан таъзиялар китобини очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биз телефон, хатлар ёки ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг самимий таъзияларини билдираётган барча ўзбекистонликлардан мииннатдормиз. Айниқса, россия дипмиссияси дарвозаларида гуллар, шамлар, юмшоқ ўйинчоқлар олиб келиб, қуйғумизни баҳам кўрганларга ташаккур айтамиз”, - деб таъкидланади Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарида.

“Бу Россия ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги алоқалар ҳақиқатдан ҳам дўстона ва очиқ характердалигининг яна бир исботидир ҳамда стратегик ҳамкорлигимизнининг мустаҳкам асосидир”, - деб таъкидланади элчихона хабарида.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам россия йўловчи самолётнинг Мисрдаги ҳалокати муносабати билан рус ҳалқига таъзия билдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: