Ўзбекистондаги сайловларда 300 атрофида хорижий кузатувчилар қатнашади

Дата: 13:48, 09-03-2015.

Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги президентлик сайловларида 300 атрофида хорижий кузатувчилар қатнашади. Бу ҳақида Марказий сайлов комиссяси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) кузатувчилари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Улар орасида ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси, МДҲ Ижроя қўмитаси, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Сайлов органлари бутунжаҳон ташкилоти миссиялари, шунингдек, Корея Республикаси, ХХР, АҚШ ва бошқа етакчи Европа мамлакатлари дипломатик миссиялари раҳбарлари бор.

Учрашув доирасида Каетана де Зулуета ҳозирги вақтда ЕХҲТ ДИИҲБнинг узоқ муддатли кузатувчилари Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона ва Бухоро вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ўз фаолиятини олиб бораётганлиги маълум қилди.

Айни пайтда миссия аъзолари сиёсий партиялар, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари ҳамда вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари билан учрашмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: