Ўзбекистондаги сертификатли аудиторлар рўйхатида 621 мутахассис мавжуд

Дата: 16:42, 07-10-2016.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 1 октябри ҳолатига келиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги сайтида эълон қилинган сертификатли аудиторлар рўйхатига мувофиқ, мамлакатда 621 сертификатли мутахассис-аудиторлар мавжуд, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, 2016 йилда 67 аудитор, 2015 йилда 79 аудитор, 2014 йилда 95 аудитор, 2013 йилда 144 аудитор, 2012 йилда 106 аудитор, 2011 йилда 45 аудитор, 2010 йилда 23 аудитор, 2009 йилда 11 аудитор, 2008 йилда 26 аудиторлар сертификатлар олишган.

Яъни, угар 2008-2011 йилларда жами 105 аудиторлар сертификатлар олишган бўлса, 2012-2014 йиллар орасида 345 аудиторлар, 2015-2016 йилларда 146 аудиторлар сертификатли бўлишган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: