Ўзбекистондаги “Шарқ тароналари” фестивалида Исроилдан Илана Элия қатнашади

Дата: 09:56, 28-07-2015.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги “Шарқ тароналари” фестивалида Исроилдан хонанда Илана Элия қатнашади. Фестиваль 25-30 август кунлари Самарқандда бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонасидан хабар қилишларча, ушбу хонанда ноёб овозга эга.

Илана Элия Исроилда курдлар ойласида туғилган. Унинг ижоди ҳам миллий маданий меърос, ҳам Яқин Шарқнинг бой қўшиқчилик анъаналарига асосланган.

Унинг отаси яҳудий диний мусиқалари ижрочиси бўлиб, репертуари асосан курд қишлоқлари қўшиқлари коллекциясидан иборат.

1993 йилда ўзининг илк пластинкасини ёзган Илана Элия дунёнинг ўнлаб мамлакатларида концертлар берди. Унга жўр бўлган созандалар соз, уд ва жимбуш каби мумтоз шарқ асбобларидан фойдаланадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: