Ўзбекистондаги шошилинч ёрдам хизматларининг барча рақамлари энди “1” билан бошланади
Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 27 майидан Ўзбекистонда шошилинч ёрдам ва маълумот хизматларининг янги ягона рақамлари амалга кирди. Эндиликда олдин “0”дан бошланган рақамларга “1” рақамини қўшиш керак, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбектелеком” АКдан хабар қилишларича, мижозларга қулай бўлиши учун бутун мамлакат бўйлаб янги рақамлар билан бирга эски рақамлар ҳам уч ой давомида параллел ишлаб туради. Тошкентда эса янги рақамлар ўтган йилдан бери ишламоқда.
Шошилинч хизматларнинг асосий рақамлари энди қуйидагилар: 101 - ёнғин хизмати, 102 – милиция, 103 – тез ёрдам, 104 – газ хизмати, 1050 – қутқарув хизмати.
“Ўзбектелеком” АК маълумотига кўра, мамлакатда шаҳарлараро ва халқаро алоқага чиқиш учун янги префиксларга ўтиш амалга оширилади (8 ва 810 ўрнига 0 ва 00).
Юқоридаги ишлар Халқаро электроалоқа иттифоқи тавсияларига мувофиқ амалга оширилмоқда.


