Ўзбекистондаги сиёсий партиялардан охиргиси МСКга президентликка номзод хужжатларини топширди

Дата: 17:15, 11-02-2015.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Марказий сайлов комиссиясига партия томонидан кўрсатилган президентликка номзодни рўйхатга олиш учун зарур хужжатларни топширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МСКдан хабар қилишларича, хужжатлар қонун томонидан белгиланган 7 кун муддат давомида кўриб чиқилади ва уларнинг талабларга мослиги ҳақида тегишли хулоса берилади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан президентликка номзод қилиб партия сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаров кўрсатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: