Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар пайдо бўлади

Дата: 16:00, 13-03-2018.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Яқин орада Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар пайдо бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Футбол федерациясига таянган ҳолда.

Ушбу ташаббус Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов томонидан ўртага ташланди. Бундай секторлар энг аввало футбол ўйинлари ўтказиладиган стадионларда жорий қилинади. Кейинчалик эса бундай ҳудудлар бошқа спорт мажмуаларида, хусусан, усти ёпиқ иншоотларда ҳам очилади.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Тошкентдаги “Локомотив” стадионида ана шундай оилавий секторлар мавжуд. Бу ерда мухлислар ўйинларини бутун оила бўлиб томоша қилиши мумкин.

 

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/sport/

Янгилик билан ўртоқлашиш: