Ўзбекистондаги танлов ғолиблари автомобиллар билан тақдирландилар

Дата: 10:19, 12-06-2015.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Куни-кеча пойтахтдаги “Туркистон” саройида тадбиркорлар, фермер ва ҳунармандлар орасида ўтказилган “Ташаббус-2015” танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Энг яхши тадбиркор” йўналишида Тошкент вилоятида жойлашган “Takro Osiyo” МЧЖ раҳбари Камолиддин Ғиёсов ғолиб деб топилди, энг яхши фермер сифатида Наманган вилоятилик Илёсжон Ботиров, энг яхши ҳунарманд деб Хоразм вилоятилик Аллазар Садуллаев тан олинди. Биринчи ўрин эгаларига Ўзбекистон президентининг совнринлари – “Spark” автомобили калитлари, иккинчи ва учинчи ўрин эгаларига эса пул мукофотлари топширилди. Бундан ташқари, қўшимча номинация ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: