Ўзбекистондаги “Ташаббус” танлови ғолиблари диплом ва автомобиллар билан тақдирланди

Дата: 11:27, 11-04-2014.

Тошкент. 11 апрель. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2014” кўрик-танловининг мамлакат босқичи якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ғолиблар пойтахтдаги “Туркистон” саройида тантанади равишда эълон қилинди. “Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинациясида Наманган вилятидаги “Ифтихор кийим саноат” МЧЖ директори (кийим-кечак ишлаб чиқариш) Анна Добрых ғолиб бўлди.
Мамлакатнинг энг яхши фермери деб Сирдаё вилоятидаги “Ахмадий” фермер хўжалиги (пахта ва ғалла етиштириш, чорва моллари боқиш ва гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш) раҳбари Баҳодир Кенжаев топилди.
Андижон вилоятилик Абдумалик Мадраимов эса, «Ўзбекистоннинг энг яхши хунарманди» номига сазовор бўлди. У миллий чолғу асбоблари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Барча ғолибларга танлов дипломлари ва мамлакат раҳбари соврини – “Spark” автомобиллари топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: