Ўзбекистондаги тижорат банклари 2020 йилга қадар қатор имтиёз ва енгилликлар оладилар

Дата: 15:02, 04-01-2016.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ - Ўзбекистондаги тижорат банклари 2020 йилга қадар қатор имтиёз ва енгилликлар оладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Уларнинг берилиши 2016-2020 йилларда банк молия тизимини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган.

Президентнинг тегишли қарори лойиҳасига мувофиқ, тижорат банкларини пластик карточкалар бўйича тўловларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган банкомат, терминал, коммутацион ва бошқа ускуналар қисмида мулк солиғидан озод қилиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, божхона божлари дан озодлик имтиёзини (расмийлаштириш йиғимидан ташқари) тўлов тизимларига мўлжалланган процессинг марказларига ҳам ёйиш таклиф этилмоқда.

Қўшимча равишда тижорат банклари ўз капиталининг (регулятив капитал) банк активлари умумий суммасига нисбати 10% кам бўлиши зарурлиги ҳақидаги тартибни ҳам бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: