Ўзбекистондаги товарлар кўргазмасида тожикистондан 64 компания қатнашади
Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги товарлар кўргазмасида тожикистондан 64 компания қатнашади, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).
“Тожикистонлик 64 корхона Ўзбекистондаги товарлар кўргазмасида ўз маҳсулотларини намойиш қилади. Кўргазма жорий йил сентябрда ўтказилади”, - деди яқинда журналистлар билан учрашувда ТР саноат ва янги технологиялар вазири Шавкат Бобозода.
Кўргазмада қатнашувчи тожикистонлик корхоналар машинасозлик, енгил, озиқ-овқат, текстиль, тоғ-кон, металлургия ва бошқа тармоқларга мансуб.
“Биз иқтисодиётнинг турли тармоқларида ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятдамиз. Машинасозлик соҳаси истиқболли саналади”, - деб таъкидлади Бобозода.
Эслатиб ўтамизки, жорий йил апрелда Душанбеда Ўзбекистон товарлари кўргазмаси ўтказилган эди. Унда саноатнинг машинасозлик, енгил, озиқ-овқат, текстиль, тоғ-кон, металлургия ва бошқа тармоқларига мансуб 160 ишлаб чиқарувчилар иширок этишган эди.
Ушбу тадбир доирасида Тожикистон ва Ўзбекистон ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ҳам ўтказилган эди.