Ўзбекистондаги “Трастбанк” LBBW немис банки билан ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди

Дата: 21:32, 15-08-2014.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – “Трастбанк” хусусий очиқ акционерлик биржа банки Landesbank Baden-Wuerttemberg (LBBW, Германия) банки билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк маълумотларига кўра, Тошкентда LBBW вакиллари билан бўлиб ўтган учрашув доирасида ўзаро манфаатли масалалар, савдо молиялаши ва депозитлар жойлашга доир соҳаларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

LBBW (Баден-Вюртемберг ери федерал банки) – халқаро немис универсал тижорат банкидир. У Германиянинг тўрт энг йирик банки сирасига киради ва мамлакатнинг энг йирик давлат кредиторидир. Банк 1999 йилда ташкил этилган. Банкнинг бош идораси Штутгартда жойлашган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: