Ўзбекистондаги уч банкнинг лицензияси алмаштирилди

Дата: 17:51, 08-09-2016.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Манзили ўзгаргани муносабати билан Ўзбекистондаги уч банкнинг лицензияси алмаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Марказий банкка асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан қуйидаги тижорат банкларининг манзили ўзгарганлиги муносабати билан “Invest Finance Bank” АТБ, “KDB Bank O’zbekiston” АЖ, “Ipoteka-bank” АИТБ банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия ва чет эл операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензиялар бланклари алмаштириб берилди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳар уч банк Тошкентда рўйхатдан ўтган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: