Ўзбекистондаги Умумий ва ноорганик химия институти ишланмалари бўйича 930 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди

Дата: 11:15, 23-04-2014.

Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – Умумий ва ноорганик химия институти олимлари ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда яратган тахнологиялар асосида 930 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Шу жумладан деярли $192 млнлик маҳсулотлар экспортга чиқарилди. Бунга институт томонидан ўтган йилги Республика инновацион ғоялар, технология ва лойиҳалар ярмаркасида тузилган умумий қиймати 2,5 млрд сўмлик шартномалар натижасида эришилди. Бу йилги ярмаркага тадқиқотчи-олимлар 20та янги лойиҳани тайёрламоқдалар.
Бугунги куннинг ўзида институт томонидан ишлаб чиқилган технологиялар “Самарқандкимё”, “Фарғонаазот”, “Қувасойцемент”, “Қизилқумцемент” каби корхоналар, Фарғона ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводларида кенг қўлланилмоқда.
Мисол учун, нитрофосфор ўғитлар ишлаб чиқариш “Самарқандкимё” ОАЖ жорий этилган бўлиб, бу ерда 2006-2013 йилларда 300 минг тонна нитрофос ўғит ишлаб чиқарилган. Шундан деярли 25 минг тоннаси экспорт қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: