Ўзбекистондаги умумхалқ ҳашарида 18 млндан ошиқ киши қатнашди

Дата: 15:29, 17-03-2015.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – 14-15 мартда Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва қишлоқлари, маҳалла, меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларида ҳукумат қарорига мувофиқ умумхалқ ҳашари ўтказилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маҳалла” ҳайрия жамғармасининг пойтахт бўлимидан хабар қилишларича, ҳашарда жами 18 млндан ошиқ киши, шу жумладан, 11 млн ёшлар қатнашди.

UzDaily.uz нашри маълумотларига кўра, шанбаликда 43 минг гектар майдонлар ободонлаштирилди, 28 минг км ариқ ва зовурлар тозаланди, қабристонлар, зиёратгоҳлар тартибга келтирилди, дарахтлар буталанди ва оқланди, кўчалар, чиқиндилар тозаланди, 22 млн мевали ва безак дарахт кўчатлари ўтказилди ва 14 млн гул кўчатлари экилди.

Бундан ташқари, ўқувчилар кексалар ва камтаъминланган оилаларга атрофни тартибга келтириш ва уй ишлари, таъмирлаш кабиларда кўмаклашдилар.

Эслатиб ўтамизки, мамлакат ҳукуматининг 2012 йил 5 мартдаги қарори билан март-апрел ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: