Ўзбекистондаги Қуръон ҳофизлари танловида 1000 зиёд киши иштирок этади

Дата: 17:00, 10-01-2018.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – 9 январ ҳолатига келиб 1101 киши Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилаётган Қуръон ҳофизлари танловида қатнашиш учун ариза берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита маълумотига кўра, булардан 847 эркаклар ва 284 аёллардир.

Эслатиб ўтамизки, Қуръон ҳофизлари танлови Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ўтказилмоқда. Танлов 2018 йилнинг биринчи ярмида уч босқичда бўлиб ўтади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги барча олий ва ўрта таълим муассасалари талабалари, масжид имом-хатиблари, муаззинлар, шунингдек, Қуръон ўқиш билувчи 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган барча фуқаролар қатнашишлари мумкин.

Рўйхатга олиш ишлари 13 январгача давом этади.

Сурат манбаи: https://www.egyptwindow.net/Upbringing/27318/Default.aspx

Янгилик билан ўртоқлашиш: